+99890 954 00 19
қўнғироғингизга мунтазирмиз
ТОШКЕНТДА БИРИНЧИ МАРОТАБА
Баҳодир Фозилхўжаевнинг
тренинги
МЕНЕЖМЕНТ АСОСЛАРИ
Тренинг санаси: 18 ноябрь 2017 йил
Тренинг вақти: соат 10:00 дан 16:00 га қадар
Тренинг жойи: «Заркайнар» ўзбек либослари галереяси
ТРЕНЕРДАН МУРОЖААТ
Ташкилотда мўлжал қилинган ишлар ўз вақтида ва унумли бажарилишини истасангиз, унда ушбу тренинг сиз учун.
Биз менежментнинг асосий вазифаларини кўриб чиқамиз.
- Ташкилот тизими турлари: Ўзгармас ёки ўзгарувчан — қачон қайси турини танлаш яхшироқ бўлади?
- Режалаштириш
- Мақсад ва вазифаларни ажратиш, зарурий ресурсларни аниқлаш
- Кўрсатгичларни белгилаш
- Ташкил этиш
- Ишларни бажаришни қай тарзда ташкил этиш, зарурий кўрсатмалар бериш
- Мониторингни ташкил этиш
- Ишларни тўғри ва яхши кетаётганлигини аниқлаш учун мониторинг чора-тадбирларини белгилаш
- Индикаторларни белгилаш ва уларни баҳолашни ташкил этиш
- Ходимлар билан ишлаш
- Ундов ва рағбатлантириш: фарқи нимада?
- Одамларни ундайдиган омиллар
- Рағбатлантириш турлари ва услублари
МАҚСАД
Бизнесни муваффақиятли бошқариш деган мураккаб ишни соддалаштириш борасида билимларни тарғиб қилиш.
Шиоримиз – ҳар бир кун биз учун катта неъмат ва сабоқ, йўл қўйилган хатолардан хулоса ва янги билимларга имконият.
Изланишдан тўхтамаслик керак.
БОШ ҲОМИЙ
ДАСТУР
Рўйхатдан ўтиш
Кириш қисми
Танишув ва учрашув мақсадлари.
Бизнеснинг ҳаётида бошқарув (менежмент) ўрни. Бошқарув вазифалари.
Режалаштириш
- Мақсад ва вазифаларни ажратиш, зарурий ресурсларни аниқлаш
- Кўрсатгичларни белгилаш
Ташкил этиш
- Ишларни бажаришни қай тарзда ташкил этиш, зарурий кўрсатмалар бериш
Тушлик
Фақат ақлий эмас, моддий озуқа ҳам керак.
Жамоани шакллантириш
Мониторингни ташкил этиш
- Ишларни тўғри ва яхши кетаётганлигини аниқлаш учун мониторинг чора-тадбирларини белгилаш
- Индикаторларни белгилаш ва уларни баҳолашни ташкил этиш
Ходимлар билан ишлаш
- Ундов ва рағбатлантириш: фарқи нимада?
- Одамларни ундайдиган омиллар
- Рағбатлантириш турлари ва услублари
Якун ясаш
Хулосалар ва сертификатлар топшириш
Тренер тугрисида мулоҳазалар
Баҳодир Фозилхўжаев кўп йиллардан буён «Бизнесни ташкил қилиш», «Корхоналарда қулай ва ишчан муҳитни яратиш», малакали кадрлар танлаш, менеджмент, маркетинг соҳалари бўйича ўз маслаҳатларини бизнинг корхонамизга бериб келмоқда. Шунингдек, корхонада тартиб-интизомни ўрнатиш ва режали иш тизимини ташкил қилиш бўйича берган таклифларини корхонамиз фаолиятида қўллаш орқали охирги 1 йил ичида корхонамиз фаолиятида кескин ўзгаришларга эришилмоқда. Шунингдек, Баҳодир Фозилхўжаев Банкротлик ёқасида турган корхоналарни молиявий барқарорликка эришишида кўпгина корхона ва ташкилотларга ёрдам берган. Ўтказилаётган ушбу тренингда қатнашиш орқали корхонани ривожлантириш йўлидаги навбатдаги қадамни ташлаш имкониятига эга бўлишимизга ишонаман!
Баҳодир Фозилхўжаевни кўплаб бошловчи тадбиркорларга устоз ва намуна десак муболаға бўлмайди. У доимо ҳар қайси бизнес-жараёнларни жиддий ва тўлиқ таҳлил қилади ва барча қўйилган масалаларга профессионал даражада ёндашади. Унинг тренинглари юқори сурат, кўплаб амалий материаллар ва олинган билимларни амалиётда қўллаш осонлиги билан ажралиб туради. Мен эса келажакдаги ишлар ривожи ва яна кўплаб касбий муваффақиятлар самимият ила тилаб қоламан.